2016 йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида давлатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг устувор жабҳалари, Япония Бош вазирининг 2015 йил 24—26 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, мулоқот чоғида жорий йилда режалаштирилган Ўзбекистон—Япония тадбирларининг амалий жиҳатлари, жумладан турли даражалардаги ташрифлар ва ҳамкорликнинг қўшма институтлари мажлисларининг муддатлари ҳамда, ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга йўналтирилган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)