Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида 11 февралгача ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм суриши кутилаётгани ҳақида фуқароларга SMS-билдиришномалар юбормоқда.
«9—11 февраль кунлари А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан қорнинг кучайиши кутилмоқда. Кўриш даражаси 50—100 метргача ёмонлашади. Шамолнинг тезлиги сониясига 20—25 метрни ташкил этади», — дейилади вазирликнинг SMS-билдиришномасида.
Изоҳ (0)