• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги сариқ рангли ва нур қайтарувчи пиёдалар ўтиш жойи: хавфсизлик учун шунинг ўзи етарлими?

    Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган фотохабарлардан бири: Андижон шаҳридаги пиёдалар ўтиш жойлари сариқ рангга бўялмоқда ва улар куннинг қоронғи вақтида нур қайтаради, «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси эса сариқ гардиш ичига олинмоқда.

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

    Муҳокамаларга иштирок этган аксарият фойдаланувчилар (уларнинг баъзилари дастлаб фотосуратларнинг ҳақиқийлигини шубҳа остига олди, шу сабабли андижонликлар «Водители Ташкента»ни сариқ рангли пиёдалар ўтиш жойи суратларига тўлдирди) мазкур ташаббусни олқишлаб, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам буни татбиқ этиш лозимлиги ҳақида фикр билдирган.

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

    Фикр билдирувчиларнинг мулоҳазалари билан танишиб, Андижон бу борада биринчи эмаслигини пайқаш мумкин — Самарқандда бундан уч ой аввал пиёдалар ўтиш жойлари сариқ рангга бўяла бошланган, бироқ «энг биринчи сариқ рангли ўтиш жойларидаги чизиқлар ҳозирга келиб қарийб ўчиб кетган».

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

    Шаҳар маъмурияти ва йўл ҳаракати хавфсизлигига масъул идоралар пиёдалар хавфсизлиги ҳақида қайғураётгани қувонарли, албатта. Лекин халқаро тажриба билан таққослаганда, бунинг ўзи етарли эмаслиги кўриниб қолади.

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

    Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласида аксарият ривожланган хорижий мамлакатлар сезиларли даражада илгарилаб кетган — пиёдалар ўтиш жойи сариқ рангга бўялмайди, йўл белгилари ҳам сариқ гардиш ичига олинмайди.

    Қоронғи вақтда пиёдаларнинг ҳаёти ва саломатлигига нисбатан хавфнинг айниқса ортиши — пиёдалар ўтиш жойи нур қайтармаслиги ёки сариқ рангга бўялмагани, йўл белгиси эса сариқ гардиш ичига олинмагани билан боғлиқ эмас. Ҳайдовчи ўтиш жойи ёки тегишли белгини кўрмаганидан эмас, балки пиёдани кўрмай қолганидан унинг устига босиб боради.

    Йўл белгиларини нур қайтарувчи, сариқ ёки ёрқин яшил рангли гардишлар ичига жойлаштириш, ўтиш жойларини нур қайтарувчи қилиш ва эътиборни тортувчи рангларга бўяш амалиёти аввалроқ Россияда ҳам бошланган ва бу ҳолат мамлакатнинг таниқли блогерлари томонидан асосли танқид остига олинган эди.

    Россиядаги манзара. Фото: Артемий Лебедев

    Россиядаги манзара. Фото: Артемий Лебедев

    Мазкур вазиятда Ғарб мамлакатларига тажрибасига мурожаат қилиш фойдадан ҳоли эмас. Биринчи галда, «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси нафақат йўл ёқасида, балки қатнов қисмининг устида ҳам бўлиши мақсадга мувофиқ, худди Сан-Маринодагидек.

    Фото: Артемий Лебедев

    Фото: Артемий Лебедев

    Ёки Дания пойтахти Копенгагендаги каби.

    Фото: Иля Варламов

    Фото: Иля Варламов

    Брюсселда.

    Фото: Иля Варламов

    Фото: Иля Варламов

    Гаагада.

    Фото: Иля Варламов

    Фото: Иля Варламов

    Қатнов қисмининг устига чиқарилган йўл белгиси шунчаки туриши керак эмас — у, худди Германия ва Исроилдаги каби, кун қорайиши билан, ичидаги ва остидаги чироқлар билан ўзини ва пиёдалар ўтиш жойини ёритгани маъқул.

    Фото: Артемий Лебедев

    Фото: Артемий Лебедев

    Муаммонинг бразилча арзонроқ ечими бор — Сан-Паулу кўчаларида пиёдалар ўтиш жойини йўл белгиси эмас, шунчаки оддий прожекторлар ёритади.

    Фото: Артемий Лебедев

    Фото: Артемий Лебедев

    Швейцариядаги пиёдалар ўтиш жойларининг қарийб барчасида йўл белгиси ҳам, йўл белгисини кўтариб турган устун ҳам ёруғ туради.

    Фото: Артемий Лебедев

    Фото: Артемий Лебедев

    Фото: Иля Варламов

    Фото: Иля Варламов

    Россиядаги дизайн-студиялардан бири қуёш энергиясида ҳам ишлай оладиган «Ҳаво зебраси» консептини ишлаб чиққан — у қоронғи вақтда пиёдалар ўтиш жойини чароғон қилади.

    Фото: Артемий Лебедев студияси

    Фото: Артемий Лебедев студияси

    Автомобиль тезлигини пасайтириш ва умуман тўхташга мажбур қиладиган бошқа бир ечим ҳам бор — пиёдалар ўтиш жойи қатнов қисмига нисбатан баландроқ қилиб қурилади, бундай ўтиш жойи олдида ҳар қандай ҳайдовчи, камида автомобилига зарар етмаслигини ўйлаб, тезликни пасайтиради.

    Фото: Иля Варламов

    Фото: Иля Варламов

    Фото: Иля Варламов

    Фото: Иля Варламов

    Юқоридаги кўрсатилган хорижий намуналарнинг бари, албатта, ҳаракатланиш бўлаклари сони иккитагача бўлган йўллар учун мўлжалланган. Агар бўлаклар сони кўпроқ бўлса, ўтиш жойи қандай рангга бўялмасин, қанчалик ёритилмасин, катта тезликда келаётган автомобилни бу воситалар билан тўхтатиш қийин — светофордан бошқа нажот йўқ.

    2014 йилда Тошкент шаҳридаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларидан бирида «Radar.uz» лойиҳаси томонидан мониторинг ўтказилганди. Ўшанда атиги бир соат давомида қарийб 600 та автомобиль пиёдаларга йўл бермаганди. Ўша вақтдаёқ бу муаммонинг самарали ечими сифатида ишлаш режими яхши ўйланган ва йўл ўртасида ҳам бошқарув тугмалари бўлган бошқариладиган светофорларни ўрнатиш эканлиги қайд этилганди.

    «Маршрутка»лар пиёдалар ўтиш жойида тўхтамоқда. Фото: Radar.uz

    «Маршрутка»лар пиёдалар ўтиш жойида тўхтамоқда. Фото: Radar.uz

    Бундан ташқари, қуйидаги чораларни кўриб чиқиш керак:

    • Ёзувли ахбороти (масалан, «Диққат, пиёдалар!», «Тезликни камайтир!» ва ҳ.к.) бўлган қўшимча йўл белгиларини ўрнатиш;
    • Пиёдалар ўтиш жойига яқинлашишда тезликни чеклаш (3.24 ва 3.25 белгилари);
    • Йўл қатнов қисмидаги ҳар бир ҳаракатланиш бўлагига ётиқ чизиқ белгиларини қўйиш (масалан: «Секин» ёзуви, «Пиёдалар ўтиш жойи» белгиси, «Максимал тезлик чекланган» белгиси).

    10.02.2016, 14:47   Изоҳ (0)   10782
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2015 йилда Ўзбекистон божхоначилари 6 мингдан зиёд беҳаё мазмундаги материалларнинг олиб ўтилишига чек қўйди

    10.02.2016, 14:46

    Жажжи Бибисорани туғма юрак хасталигидан халос этган акция

    10.02.2016, 11:06

    Амударё туманида уч эгизак дунёга келди

    10.02.2016, 07:23

    Трендга чиққан Навоий, Тошкентда дарахт қайғуси, ОЧЛдаги тўртовлон ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    09.02.2016, 19:57

    2015 йилда Ўзбекистонда энг кўп сотилган китоблар рейтинги эълон қилинди

    09.02.2016, 17:32

    Ўзбекистон ТИВда Корея Республикаси элчиси билан бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

    09.02.2016, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади




    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20

    Air India авиаҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига бошқа одамларнинг жасадлари юборилмоқда — ОАВ

    Дунё | 23 июл, 21:10

    “ПСЖ” Родриго учун курашга кирди

    Спорт | 23 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.