АҚШ КХДРни даф қилиш мақсадида Жанубий Кореяга зарбали атом сувости кемасини йўналтиради, дея хабар бермоқда «ТАСС» Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги вакилига таяниб.
«АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ‘Шимолий Каролина’ атом сувости кемаси мамлакатимизга йўналтирилди, — деди у. — Америкалик ҳарбийлар шу тариқа Шимолий Кореяни огоҳлантирмоқда ва Жанубий Кореяни бу ерга асосий стратегик активларни жойлаштириш йўли билан ҳимоя қилишга тайёрлигини кўрсатмоқда».
У, шунингдек, мартда Корея Республикасига Американинг «Жон Стеннис» атом авианосеци етиб келиши режалаштирилаётганини, у ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашишини айтди.
Изоҳ (0)