Евроиттифоқ рус тилидаги расмий сайтини очди, деб ёзади Meduza. Унинг ишга туширилгани ҳақидаги хабарда Евроиттифоқ учун «унинг сиёсати рус тилида ўқишни афзал кўрадиганлар томонидан эшитилиши ва тушунилиши стратегик жиҳатдан муҳим» эканлиги айтилади.
Сайт Россия, Евроиттифоқ мамлакатлари ва «Шарқий шериклик» давлатлари учун мўлжалланган.
Сайт ташрифчиларига кундалик «дезинформация (ёлғон хабарлар) шарҳи»га обуна бўлиш таклиф этилади. Бундай хабарлар таркибига Берлинда россиялик қизча ўғирлаб кетилгани ва зўрлангани; Россиянинг Донецк яқинида «Боинг» қулашига ва Сурияда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлишига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги; халқаро трибунал Михаил Саакашвилининг ҳарбий жиноятларини тергов қила бошлагани; Украина Минск келишувлари бажарилишига тўсқинлик қилаётгани ҳақидаги даъволар киритилди.
Изоҳ (0)