Transparency International Unmask the corrupt («Коррупцияни фош қил») кампанияси доирасида компания, шахс, сиёсий тизим ва жамоатчилик ташкилотларидан иборат рўйхатни эълон қилди, деб ёзади «РБК».
Рўйхат иштирокчилари умумий овоз бериш асосида, шунингдек, ушбу шахс ва ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларига ўтказадиган таъсири ҳамда катта коррупциянинг унчалик сезилмайдиган томонларига эътибор қаратиш зарурати асосида танлаб олинди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг отаси — Аҳмад Қодиров жамғармаси 194 та овоз тўплади, лойиҳа муаллифлари таъкидлашича, жамғарма Чеченистон аҳолисидан ойига 60 миллион долларни қўлга киритади. Transparency’дагилар фикрича, жамғарма маблағлари «Голливуд юлдузлари кўнглини чоғ қилиш ва уларга қимматбаҳо совғалар бериш» мақсадлари учун сарфланади.
Рўйхатга, шунингдек, Украина собиқ президенти Виктор Янукович (13,2 мингта овоз), Халқаро футбол федерацияси (ФИФА, 1,8 минг), Petrobras компанияси (11,9 минг) киритилди.
Изоҳ (0)