Хитой—Қозоғистон—Туркманистон—Эрон темир йўл йўналиши бўйича биринчи синов контейнер поезди Туркманистондан Эронга жўнаб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Синов рейси ушбу янги темир йўл йўналиши бўйича доимий ташувларни йўлга қўйиш учун амалга оширилмоқда.
Турли товарлар ортилган поезд январь охирида Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясининг Иу шаҳридан чиқиб, 9 кун ичида Қозоғистон ҳудудини босиб ўтиб, Туркманистондаги Серхятка темир йўл бекатига етиб келган эди. У бир неча кун ичида сўнгги манзил — Эрон пойтахти Теҳронга етиб бориши кутилмоқда.
Хитой—Қозоғистон—Турманистон—Эрон йўналишининг умумий узунлиги қарийб 10 минг километрни ташкил этади, йўлга икки ҳафтага яқин вақт кетади, бу денгиз йўлига нисбатан ўртача икки баробар тезроқдир.
Изоҳ (0)