Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида юзи торт билан ишқаланган хонанда Николай Басков суратини жойлаштирди. Басковнинг ёнида бир неча киши, жумладан, Қодировнинг ўзи ҳам тургани ва қўшиқчи устидан кулаётгани тасвирланган, дея хабар беради «Газета.ru».
«Николай Басковга торт улоқтирилганидан бери шикоят қилишдан тинмаяпти, барча халқаро ташкилотларга бош суқиб, банкет такрорланишини сўраяпти», — дея изоҳ берган Қодиров мазкур фотога.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Москва марказидаги ресторанда кавказликларга ўхшаш қиёфадаги номаълум шахслар Россия мухолифати етакчиларидан бири Михаил Касьяновга торт улоқтиргани, шундан сўнг у полицияга арз қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)