Марокаш хавфсизлик хизматлари 10 февраль, чоршанба куни террорчилик гуруҳининг кичик бўлимининг тўрт нафар аъзосини қўлга олди. Улар мамлакат ҳудудида терактлар содир этишни режалаштирган. Бу ҳақда Марокаш ИИВга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Уларни қўлга олиш операцияси Суд текширувлари марказий бюроси томонидан амалга оширилди. Ушбу орган 2015 йилнинг март ойида турли жиноят турлари ва террорчилик таҳдидига қарши курашиш учун тузилган.
Вазирлик хабарида айтилишича, ҳибсга олинганлар Мекнес, Тетуан, Мартиль ва Акурай шаҳарларида яшовчи фуқаролардир. Улар ИШИД сафида Сурия ва Ироқдаги жангларда ҳарбий маҳоратини оширган сафдошларининг тажрибаси асосида Марокашда бир қатор терактларни амалга оширишни мўлжаллаган.
Изоҳ (0)