Доғистонда чўчқа гриппи (H1N1) билан касалланган кишилар сони 108 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон саломатлиги соҳасини назорат қилиш федерал хизмати («Роспотребнадзор»)нинг республика бўйича матбуот хизмати бошлиғи Лейла Тагирова маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Эпидемия мавсуми бошлангандан (2015 йил сентябрь) бери гриппнинг H1N1 вируси билан касалланишнинг 108 та ҳолати қайд этилди», — деди Лейла Тагирова.
Унинг сўзларига кўра, 1—7 февраль кунлари 205 нафар бемор текширувдан ўтказилган, улардан олти нафарида H1N1 вируси аниқланган. Чўчқа гриппи Доғистонда биринчи марта ноябрь ойининг охирида аниқланганди. Ҳозиргача республикада чўчқа гриппидан беш киши вафот этди. Улардан ҳеч бири эмланмаган эди.
Изоҳ (0)