Германия канцлери Ангела Меркель Россиянинг қўллаб-қувватлаши остида Башар Асад кучларининг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларидан ғазабланмоқда, деб хабар беради «Ведомости».
«Сўнгги бир неча кун ичида ўн минглаб одамлар портлашлар, шу жумладан, Россия томонидан бўлаётган бомбардимонлардан қанчалар азият чекаётганини кўриб, нафақат ҳайратдамиз, балки ғазабланяпмиз ҳам», — деди Меркель Анқарада Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли билан учрашувдан сўнг.
Меркель яна Суриядаги барча низолашаётган томонлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг суриялик тинч аҳоли вакиллари хавфсизлигига боғлиқ резолюциясига амал қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
«Унда Хавфсизлик Кенгаши барча томонлар тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига қарши зарбаларни дарҳол тўхтатиши, ҳар қандай турдаги қуролдан фойдаланишдан воз кечиши, ҳаводан бомбардимон қилмаслиги талаб этилган», — деб қўшимча қилди канцлер.
Изоҳ (0)