Людмила Путинанинг турмуш ўртоғи деб тахмин қилинаётган Артур Очеретнийнинг Facebook’даги саҳифасида қизиқарли қайд топилди, деб ёзади «Московский комсомолец».
2015 йил 14 апрелида Очеретний Facebook’даги саҳифасида руҳий ҳолат ҳақидаги тестга ҳавола улашиб, «Менинг [аёлимга] ёқди!», деган мазмунда хабар қолдирган.
Бу постни Людмила Путина «ёқди» (like, «нравится») деб белгилаган. Россиялик блогерлар ва журналистларнинг фикрича, Людмила Путинанинг Facebook’даги саҳифаси ҳақиқий.
58 ёшли Людмила Путина Шахслараро муносабатларни ривожлантириш маркази раҳбари — 37 ёшли Артур Очеретнийга турмушга чиққани, шу сабабли фамилиясини ўзгартиргани ҳақида 25 январь куни хабар берилди.
26 январь куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарлар юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. Қайд этиш жоиз, Россия президенти Владимир Путин ва унинг аёли — Людмила Путина 2013 йилда ажрашишга қарор қилганди. Шундан бери Путин расман бўйдоқ саналади.
Изоҳ (0)