Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
ОАВда пайдо бўлган Путиннинг собиқ рафиқаси турмуш қургани ҳақидаги хабарлардан сўнг президент яна оила қуриш нияти бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан Песков «анъанани бузиш ва президентнинг шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни истамайман. Биз шу пайтга қадар бундай қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам қилиш ниятимиз йўқ», дея жавоб берган
Изоҳ (0)