Қутқарувчилар Россиянинг Хабаровск ўлкаси, Ванино портидаги Мучка қўлтиғида қирғоқдан ажралган муз бўлагида қолиб кетган 40 нафар балиқчини қутқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Айни пайтда ҳодиса жойида икки аэроботда Совецкая Гавань шаҳри қидирув-қутқарув отряди ходимлари ишламоқда. Уларнинг ёрдамида қирғоққа 40 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлинди. Маълумотларга кўра, муз бўлагида бошқа одам қолмаган», — дея маълум қилинган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги минтақавий бошқармаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хабаровск ўлкасида қирғоқдан ажралган муз бўлаги денгизга 55 кишини олиб кетгани билдирилганди.
Изоҳ (0)