Тунис Республикаси ҳукумати раҳбари Ҳабиб ас-Сис 26 ёшли Рида Яхауининг ўз жонига қасд қилганидан кейин бутун Тунис бўйлаб ўтказилаётган намойишлар туфайли Швейцарияга ташрифини муддатидан олдин тўхтатади, деб хабар қилади «ТАСС».
Бош вазир 23 январь куни Тунисга қайтиб келади ва вазирлар маҳкамасининг фавқулодда йиғилишини ўтказади. Ҳозирда Швейцарияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ҳабиб ас-Сис Давосдаги бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этмоқда.
Яхауи ишга жойлаштириш бўйича навбатдан чиқариб ташлангандан кейин 16 январь куни Касерин шаҳри маъмурияти биноси олдида ўз жонига қасд қилди. Шундан сўнг Туниснинг бир неча шаҳарларида намойишлар бўлиб ўтди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Касеринда комендантлик соати жорий қилинди.
21 январь куни Тунис ИИВ 300 га яқин намойишчи Бежа шаҳрида мэрия биносини эгаллаб олганини хабар берди. Худди шунга ўхшаш ҳодиса Жендуба шаҳрида ҳам содир бўлди.
Изоҳ (0)