Россияда хавфли астероидларга қарши кураш учун воситалар яратиш янги коинот дастуридан чиқариб ташланди. Бу ҳақда Tjournal хабар бермоқда.
Сайёравий ҳимоя маркази директори Анатолий Зайцевнинг фикрича, Россиянинг мазкур йўналишдаги изланишлардан воз кечиши кутилмаган ҳолат эмас, чунки бундай тизимни яратиш жуда катта маблағни талаб этади. Бундан 10 йил аввал ҳам «Роскосмос» Россия астероидларга қарши кураш тизимини яратмаслигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ россиялик олимлар Америка коинот агентлиги (NASA) янги ташкил этган астероид ва бошқа таҳдидлардан сайёрани ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш бўлими билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлиги билдирилганди.
Изоҳ (0)