Айрим кучлар, жумладан, Россия курд жанговар ҳаракати — «Ўз-ўзини ҳимоя қилиш халқ отрядлари»ни Сурия бўйича музокараларга қўшиб, уларни барбод этишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли Давосдаги бутунжаҳон иқтисодий форумидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Террорчи гуруҳлар музокараларда иштирок этмаслиги лозим», — дея таъкидлаган Давутўғли.
Бош вазир Анқара учун минтақада фаол ҳаракат олиб бораётган Курдистон ишчи партияси, ИШИД ва Туркияда ман этилган бошқа гуруҳлар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)