Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида Курдистон ишчи партияси (КИП) жангарилари томонидан йўл ёқасига қўйилган мина портлашида турк хавфсизлик кучларининг икки ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш 20 январь, чоршанба кечки пайт рўй берган.
Курд жангариларига қарши қаратилган аксилтеррор операциясида иштирок этаётган икки ҳарбий жароҳати сабаб Диёрбакир госпиталига олиб келинди, бироқ уларни ҳаётини сақлаб қолиш иложи бўлмади.
Изоҳ (0)