Жанубий Африка республикасининг Какамас шаҳрида яшовчи кекса аёл бузилган совутиш камераси ичидан бўғилиб ўлган беш нафар набираси жасадини топди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, учдан етти ёшгача бўлган беш нафар бола бузилган совутиш камераси турган ҳовлида ўйнаган. Шу аснода улар камера ичига кирган, бироқ эшик зич ёпилиб, ташқарига чиқолмай қолган.
Терговчилар болаларнинг ўлими бўғилиш оқибатида рўй берганини аниқлади. Улар маҳаллий ОАВда чиқиш қилиб, болаларни катталар қаровисиз ўйнашларига йўл қўймасликка чақирди.
Изоҳ (0)