Таиланднинг шимоли-шарқидаги Чайяпхум провинциясида шаҳарлараро автобуснинг енгил автомашина билан юзма-юз тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 25 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда мамлакатнинг Учинчи миллий телеканали берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 22 январь, жума кунига ўтар кечаси содир бўлган. Toyota Avanza русумли енгил автомашина қарши томондан келаётган шаҳарлараро автобусга катта тезликда келиб урилган. Натижада, автомашинадаги икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлиб, унинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олган. Автобус йўлдан четга чиқиб кетиб, унинг ҳайдовчиси ва 23 нафар йўловчиси тан жароҳати олган.
Барча жароҳат олганлар Таиланд фуқароси бўлиб, улар маҳаллий шифохонага юборилди.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда ўрнатилган видеокамералар воқеа тафсилотларига аниқлик киритишда ва айбдорни аниқлашда ёрдам беради.
Изоҳ (0)