Сальвадор ҳукумати Зика безгаги туфайли мамлакат аёлларини 2016—2017 йиллар давомида фарзанд кўрмасликка чақирди. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эдуардо Эспиносанинг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Барча фарзанд кўриш ёшидаги аёлларга шу йили ва келгуси йилда оилани режалаштиришда эҳтиёткор бўлиш ва ҳомиладор бўлишнинг олдини олишни таклиф қиламиз», — деди у.
Аввалроқ бошқарма раҳбари Виолета Менхивар ҳомиладорлик даврида ушбу вирус билан касалланиш чақалоқнинг ривожланишидаги оғир туғма нуқсонларга ёки унинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)