Россиянинг Свердловская вилояти Шамара қишлоғи фуқароси синглисининг эрини уч ўйнаши билан тутиб олгач, уни ўлдирди, деб ёзади VistaNews.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари хабарига кўра, аёл ўз акасига эри хиёнат қилаётганидан нолиган. У тез-тез уйдан кетиб қолиб, барча пулларни сарфлаб келаётганини айтган. Эри уч кундан бери уйга келмаётганини айтиб, уни топишда ёрдам беришини сўраган.
Эркак уч маъшуқаси билан кўнгилхушлик қилаётган куёвини қишлоқдаги уйлардан биридан топган. Аввалига у қариндошига мушт туширган, сўнг болта билан унинг бошини чопиб ташлаган.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Эркакка нисбатан суд-психиатрик экспертиза тайинланди. Гумонланувчи ўзининг хатти-ҳаракатлари синглисининг номусини ҳимоя қилишга қаратилган бўлганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)