Сенатор Сергей Калашников Россия Марказий банки доллар курсини белгилаши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Америка валютаси 40 рубль атрофида бўлиши керак. Калашников конверсияланадиган бошқа валюталарнинг курсини ҳам белгилаш кераклигини айтди, деб хабар беради Meduza.
Федерация Кенгашида Калашников Иқтисодий сиёсат бўйича қўмита раиси ўринбосари ҳисобланади.
Сенаторнинг фикрича, рублга нисбатан курс белгиланса, мамлакатда валютанинг «қора бозори» вужудга келади, аммо бу мамлакат учун асосий муаммо эмас.
Россия Марказий банкининг 22 январдаги курси бўйича бир доллар 83,6 рублга тенг. Марказий банк бир евронинг қийматини 91,2 рублга тенг деб баҳолаган. Охирги марта доллар 2014 йилнинг октябрида 40 рубль атрофида бўлган.
Агар Марказий банк курсни белгилашни бошласа, валюталар курсини ушлаб туриш учун барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Бунинг учун банк валюта захираларидан фойдаланади. Марказий банк валютага бўлган талаб ва таклифни қондира олиши керак.
Изоҳ (0)