Владимир Лениннинг жасадини дафн қилиш масаласи Кремлнинг кун тартибидан жой олмагани, ҳатта муҳокама қилинмаётганини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Бу масала кун тартибида умуман йўқ», — деди Песков.
Журналистлар яна Кремль вакилидан Россия президенти Владимир Путин нима учун Лениннинг фаолиятини кескин танқид қилгани билан қизиқди.
«Суҳбат анча очиқ тарзда ўтди, турли нуқтаи назарлар айтилди ва ушбу нутқда президент томонидан ўз нуқтаи назари билдирди», — деди Песков. Матбуот котиби, шунингдек, «ҳар бир киши, шу жумладан, президент ҳам у ёки бу шахснинг тарихдаги ролига ўз муносабатини билдириш ҳуқуқига эга» эканлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг охирида Россия Давлат думаси депутати Иван Сухарев Владимир Ленинни қайтадан дафн қилиш ташаббуси билан чиққан эди.
Изоҳ (0)