21 январь, пайшанба куни Непал жанубида ўзининг сиёсий рақибларига намойиш ўтказишга халақит беришга уринган гуруҳнинг камида уч нафар аъзоси полиция томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Иккита гуруҳ тўқнашувининг олдини олиш учун чора кўриш зарур эди, чунки бу қурбонлар сонининг янада ортишига сабаб бўлиши мумкин эди», — деди Моранг округи ҳукумати вакили.
Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар мадхеслар ва бош вазир Кхадга Прасад Шарма Оли партиясининг ёшлар бўлинмаси фаоллари ўртасидаги тўқнашувга халал берган.
Непалда сентябрь ойида янги конституция қабул қилинганидан кейин сиёсий кучлар ўртасида курашлар бошланиб кетди. Бундан ташқари, конституция матни Нью-Делида ҳам норозиликларга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)