Мексикадаги ўта қаттиқ тартибли «Альтиплано» қамоқхонасида сақланаётган «Пакана» лақабли машҳур наркобарон Хоакин Гусман Лоэра тушкунликда эканлиги билдирилмоқда. Бу ҳолатни енгиши учун қамоқхона раҳбарияти унга Мигель де Сервантеснинг «Дон Кихот» китобини берди. Бу ҳақда Мексика жиноятчиликни олдини олиш ва ижтимоий мослашиш бошқармаси бошлиғи Эдуардо Герреро маълум қилди, дея хабар берди «РИА Новости».
«У бизга қочувлардаги ҳаётидан чарчаган, тушкун аҳволда келтирилди. Буни биринчи сўроқ чоғида ўзи ҳам тан олди. Шунинг учун унга ‘Дон Кихот’ китобини бердик, — дея таъкидлаган Герреро Imagen радиосига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Хоакин Гусман 8 январь куни Синалоа штатидаги Лос-Мочис шаҳрида махсус операция чоғида қўлга туширилган. Бундан олдинроқ у Голливуд актёри Шон Пенн билан суҳбатда ўзининг дунёдаги энг қудратли наркобарон эканлигини тан олганди.
Изоҳ (0)