Покистон шимоли-ғарбидаги Чарсадда шаҳрида жойлашган университетга уюштирилган қуролли ҳужум натижасида камида уч киши ҳалок бўлган, элликдан ортиқ одам тан жароҳати олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Покистон нашрлари томонидан тарқатилган хабарларга кўра, отишмалар вақтида университетга бостириб кирганлардан икки нафари йўқ қилинган. Daily Pakistan нашри хабарига кўра, жароҳатланганлардан тўққиз нафарининг аҳволи оғир.
Университетга неча киши ҳужум қилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аввалроқ ҳужум қилганганлар сони тўрт нафар экани ҳақида хабар берилган эди, бироқ полиция маълумотларига кўра, уларнинг сони 6—8 нафар бўлиши мумкин. Отишмалар давом этмоқда, фавқулодда ҳолат юз берган жойда ҳарбий вертолёт пайдо бўлган.
Аввалроқ ҳужум вақтида университет ҳудудида 3 минг киши бўлгани, кампуслар ва ётоқхоналардаги барча одамлар хавфсиз жойга кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди. Гувоҳлардан бирининг Daily Pakistan нашрига маълум қилишича, ҳужум вақтида кимё кафедраси профессори ҳалок бўлган, юзлаб талабалар ҳали ҳам университет ҳудудида қолмоқда.
Изоҳ (0)