Хитой 29 июнь куни Япония билан денгиз маҳсулотлари импортини қайта тиклашини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Мамлакат 2 йил олдин Япониядан денгиз маҳсулотлари сотиб олишни бекор қилган эди. Бунга Япония Фукусима атом электр станциясидан тозаланган оқава сувларни чиқариб юборгани ҳақидаги тахминлар сабаб бўлган. Бу икки мамлакат ўртасида дипломатик ва иқтисодий зиддиятни келтириб чиқарганди.
Япониянинг 10 та префектурасидан — Фукусима, Гунма, Точиги, Ибараки, Мияги, Ниигата, Нагано, Сайтама, Токио ва Чибадан денгиз маҳсулотларининг Хитойга кириши тақиқланганича қолмоқда.
Юқоридагилардан ташқари бошқа ҳудудлардан Хитойга келтирилган маҳсулотларга Япония ҳукумати томонидан берилган соғлиқни сақлаш сертификатлари талаб қилинади. Жумладан, радиоактив моддалар аниқланмаганини кўрсатувчи сертификат, ишлаб чиқарилган ҳудуд бўйича маълумот керак бўлади. Хитой божхона органларининг таъкидлашича, импортни давом эттириш қарори сувдан намуналар олиниб, унинг таркиби ўрганилгач қабул қилинган.
Изоҳ (0)