Компаниянинг жорий йил илк чорагидаги соф фойдаси икки баравар қисқарди. Бу ҳақда Openinfo сайтида маълумот берилган.

Ўзбекистондаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниянинг 2025 йил I чоракдаги молиявий кўрсаткичлари очиқланди. Январь—март ойларида UzAutoMotors жами тушумлари 9,7 триллион сўмни ташкил этган. Бу миқдор ўтган йилнинг мос давридагига (11,7 триллион сўм) нисбатан 17 фоизга кам.
Ҳисобот даврида компания соф фойдаси 637 миллиард сўм бўлган. Мазкур кўрсаткич 2024 йил I чорагидаги суммадан (1,3 триллион сўм) икки баравар қисқарган.
Бироқ фойда камайса-да харажатлар ортган. Яъни ўтган йил январь—март ойларида 1 триллион 52 миллиард сўм, бу йилги илк чоракда 1 триллион 87 миллиард сўмдан зиёд чиқим қилинган.
Компания автомобилларни жорий йил январь—май ойларида ўтган йил мос давридагига қараганда 31 мингта кам сотган. Chevrolet’нинг янги автомобиллар бозоридаги улуши сезиларли даражада, яъни 90,2 фоиздан 82,2 фоизга пасайди.
Аввалроқ эълон қилинган президент қарорида UzAutoMotors компанияси 2026 йил I чорагида сотувга чиқарилиши белгиланган.
Изоҳ (0)