Гренландиядаги музликларнинг эриши дунё океани сатҳини олдин тахмин этилганидан кўпроққа оширмоқда. Сайёрадаги энг йирик оролнинг муз қатламини ўрганаётган Дания ва Гренландия геология-разведка хизмати ходимлари шундай хулосага келди, дея хабар беради «ТАСС».
Олимлар 2009 ва 2010 йиллардаги ҳароратли ёзги мавсумлардан сўнг оролнинг катта қисмини эгаллаган қор ва юмшоқ муз қатлами океанга тушувчи қор-муз сувини ушлаб қолиш имкониятини йўқотганини аниқлади. Мазкур ҳолат иқлим моделлари тузувчилари томонидан ҳисобга олинмаган ва инсоният иқлим исишини кутилганидан эртароқ ҳис этиши мумкинлигини англатади.
Изоҳ (0)