Қирғизистон парламенти Россия билан Юқори Норин ГЭСлар каскади ва Қамбар Ота — 1 ГЭСни қуриш ва ишга тушириш ҳақидаги битимни бекор деб эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Аввалроқ Қирғизистон ҳукуматидагилар битимнинг денонсация қилиниши сабабларидан бири сифатида лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қарорлар йўқлиги, шунингдек, қийин иқтисодий вазият туфайли Россия томони ГЭС қурилишига жалб этиши мумкин бўлган кредит маблағларининг кескин қимматлашуви айтилган эди.
Россия томони ягона инвестор бўлган ушбу қурилиш ҳақидаги битим 2012 йил сентябрида тузилган эди.
Изоҳ (0)