Финляндия насроний черковлари вакиллари Рим папасига 10 гектар фин ўрмонини совға қилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Шу ҳафтада Ватиканда бўлган ва папа билан учрашган руҳонийлар унга шундай кутилмаган ва қимматбаҳо ҳадяни тортиқ этди. Хельсинки епископи Иръя Аскола Франциск ўз чиқишларида атроф-муҳитни асраш ва ривожлантириш масалаларини кўп бор кўтарганлиги бу ғояга туртки берганини билдирган.
Рим папасининг янги мулклари Финляндиянинг қаерида жойлашгани ва баҳоси маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)