Покистон шимолидаги Чарсадда шаҳрида жойлашган университетга уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди. Бу ҳақда, ҳодиса жойида ишлаётган тиббиёт ходимларига асосланиб, Dawn нашри хабар бермоқда.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг жасадлари университет биносидан топилган. Ҳозирча ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлангани йўқ.
Аввалроқ, полиция кучлари Чарсаддадаги университетга ҳужум қилган жангарилардан икки нафарини йўқ қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)