2016 йили Ҳиндистоннинг Бихар штатида спиртли ичимликлар сотувини ман этишга киришилади. Штат расмийлари мазкур жараённинг биринчи босқичини апрелдан бошлашни режалаштирган, дея хабар беради «ТАСС».
Кейинги йилларда мамлакатда аҳолининг ичкиликбозликка мубтало бўлиши жиддий муаммога айланди: кейинги 20 йил давомида бу хасталикка чалинганлар учдан бир қисмга кўпайган. Айни пайтда Ҳиндистоннинг Гужарат ва Нагаленд штатлари, шунингдек, Манипурнинг айрим туманларида алкоголь сотуви тақиқланган.
Бу борадаги энг қаттиқ қонун Гужаратда қабул қилинган. Мазкур штатда 1960 йилдан бери амалда бўлган тартибга кўра, нафақат спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ёки сотиш, балки сақлаш ва истеъмол қилиш ҳам ман этилган.
Изоҳ (0)