Украинанинг кўплаб шаҳарларида 1 январь куни украиналик сиёсат арбоби, Украина давлати мустақиллиги учун кураш тимсоли Степан Бандера таваллуд куни муносабати билан машъалли намойишлар бўлиб ўтди, деб ёзади Meduza.
Киевда миллатчилар марказий кўчалардан юриб ўтди, шундан сўнг «Майдан Незалежности» майдонида митинг уюштирди. Акцияда уч мингдан ортиқ киши қатнашди. Улар «Биз бандерачилар! Биз боряпмиз!», «Ёдда тут, келгинди, бу ерда украин хўжайин» ва «Бандера келади ва ҳаммасини тартибга солади!» шиорларини баралла айтган.
Акция ташкилотчилари «Москаллар билан умумий тилимиз бўлиши мумкин эмас», — дея таъкидлаган.
Маълумот ўрнида: украин ва беларуслар русларни камситиш маъносида «москаллар» деб атайди.
Изоҳ (0)