АҚШнинг Миссури ва Иллинойс штатларидаги тошқин қурбонлари сони 23 кишига етди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Олдинроқ Миссурида 15, Иллинойсда 7 киши нобуд бўлгани ҳақида хабар берилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, Иллинойсда яна бир киши ҳалок бўлган. Миссисипи дарёсида тошқин туфайли кемалар қатнови тўхтатилган.
Изоҳ (0)