Янги Зеландиядаги Маунт-Кук миллий боғида икки нафар алпинистнинг жасади топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The New Zealand Herald нашрининг маълум қилишича, алпинистлар охирги бор 28 декабрда алоқага чиққан. Уларнинг жасади Зилберхорн тоғинининг шарқий қиялигида (денгиз сатҳидан 3303 метр баландлик), ўзлари ўрнатган лагердан 50 метр узоқликда топилган.
«Уларнинг иккови ҳам арқон билан боғланганди. Бири қияликдан тушиб кетгани, иккинчиси эса уни қутқармоқчи бўлгани, бироқ бунга нимадир халақит бергани тахмин қилинмоқда. Улар тажрибали бўлган, бироқ кимдир хатога йўл қўйган ва бу фожиага сабаб бўлган», — дея таъкидлаган қидирув операциясига раҳбарлик қилган инспектор Дейв Гескин.
Изоҳ (0)