АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳри яқинида жойлашган, McDonald’s тармоғидаги энг катта ресторан ташрифчилар учун ўз эшикларини ёпди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Ушбу ресторан 1976 йилда машҳур «Диснейленд» кўнгилочар боғи ёнида очилган ва катта ҳажми билан танилган эди. Ташқи кўриниши қовурилган картошка солинган улкан қутини эслатувчи бинода боулинг, яхмалак майдони ва ўйин автоматлари зали ҳам бўлган.
McDonald’s вакиллари айтишича, ёпилган ресторан ўрнида янги бино қурилади ва у ерда ушбу тармоқнинг янада каттароқ ресторани очилади — унинг майдони 1750 квадрат метрни ташкил қилади. Янги McDonald’s шу йил февралидаёқ очилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)