2 январь, шанба куни Приморье сафари-боғига йўлбарс Амур ва эчки Тимурни кўргани мингдан зиёд киши келди. Бу ҳақда боғ директори Дмитрий Мезенцев маълум қилган, дея хабар беради «Интерфакс».
«Бир гал сутка давомида ташриф буюрувчилар сони минг кишига етганди. Аммо айнан бугун уларнинг сони мингдан ошди ва улар келишда давом этмоқда», — дея таъкидлаган Мезенцев.
Директорнинг айтишича, меҳмонлар кўплиги туфайли боғ энди одатдагидан бир соат аввал — 9:00 дан бошлаб ишлайди. Ғаройиб жуфтликка бўлган қизиқишнинг ошишига Янги йил куни кўрсатилган йўлбарс ва эчки ҳақидаги ҳужжатли фильм, шунингдек, телеканаллардан бирида тўғридан-тўғри олиб берилган трансляция сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)