Россия президенти Владимир Путин Томск вилоятининг Аэропорт посёлкасида яшовчи беш ёшли Милана Михеевага ўз сурати ва Россия байроғини совға қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Қизалоққа совғани минтақа губернатори Сергей Жвачкин тақдим этди. У Путин қизча билан шахсан учраша олмагани учун президентнинг узрини етказди ва ҳошияга солинган президент сурати, Россия байроғи ва 2016 йилнинг рамзи — ўйинчоқ маймунни совға қилди.
Маълум қилинишича, қизалоқнинг онаси қизининг сўзларини қоғозга тушириб, президентга жўнатган. Мактубда қиз давлат раҳбаридан шахсан учрашишни ва совға сифатида қўғирчоқ ҳамда Россия байроғини сўраган.
Изоҳ (0)