Украина 2015 йилда Россиядан кўра Европадан кўп газ сотиб олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Укртрансгаз» компаниясининг маълум қилишича, йил якунларига кўра Европадан газ етказиб берилиши икки баробар кўпайиб, тахминан 10,3 миллиард кубометрга етади. «Газпром»дан эса ўтган йилгидан 2,3 марта кам — 6,2 миллиард кубометр газ харид қилинган.
Украина 26 ноябрдан бошлаб Европадан импорт қилиниши нарх жиҳатдан афзалроқ бўлгани учун Россиядан газ сотиб олишни тўхтатди.
Изоҳ (0)