Суриянинг Хомс шаҳри марказидаги Аз-Захра туманида учта портлаш содир этилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» шаҳар полициясига таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли вакиллари яраланган.
«Худкуш ўзини портлатди, у билан деярли бир вақтда мина ўрнатилган машина портлади, сўнг биринчи теракт жойида яна битта портловчи қурилмани ҳаракатга келтиришди. Теракт Рукья поликлиникаси яқинида уюштирилди», — деди агентлик суҳбатдоши.
Изоҳ (0)