Хитой Миллий озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучларининг J-10S қирувчиси ҳалокатига самолёт двигателига қуш кириб қолгани сабаб бўлган, деб ёзади «ТАСС» Хитойнинг Sina порталига таяниб.
Самолёт двигателига кутилмаганда қуш кириб қолган, натижада куч қурилмаси ишлашдан тўхтаган. Бу пайтда самолёт ёқилғи бакида 2 тоннага яқин ёнилғи, бортда эса 200 тача ўқ-дори бўлган.
Фавқулодда вазият юзага келгач, 23 сония давомида учувчилар двигателни қайтадан ишга туширишга бир неча марта уриниб кўрди, улар муваффақиятсиз бўлгач, қулаётган қирувчини турар-жой иншоотларидан нари олиб кетди ва 271 метр баландликда катапульта қилди.
Икки ўринли ўқув-жанговар қирувчи самолёт 17 декабрь куни Чжэцзян провинциясида қулаб тушган, экипаж муваффақиятли катапульта қилиб, жабрланмаган эди.
Изоҳ (0)