Қозоғистон сенати депутатлари 28 декабрь, душанба куни мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб Владимир Жумаканов тайинланишини маъқуллади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Жумакановни МХҚ раҳбариятига янги раис сифатида таништирган эди. Назарбоев янги раис ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришига умид билдирди. Давлат раҳбари таъкидлашича, қўмитага катта масъулият юкланган, чунки у конституциявий тузум ҳимояси ва мамлакат хавфсизлигини таъминлайди.
«Владимир Жумаканов Миллий хавфсизлик қўмитаси раислигига тайинланишини тасдиқлашингизни сўрайман», — деган эди президент маъмурияти раҳбари сенаторларга юзланиб.
Сенаторлар Жумакановнинг янги лавозимга тайинланишини бир овоздан маъқуллади.
Изоҳ (0)