Хитой расмийлари мамлакатдаги учта йирик телекоммуникация компанияларидан бири — China Telecom раҳбари Чан Сяобинни коррупцияда гумон қилиб, суриштирув ишларини бошлади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Сяобин «жиддий интизом бузишлар»да айбланмоқда, Хитойда эса бу коррупцияга алоқадорликни англатади.
Текширувни бошлаш тўғрисидаги қарор Хитой интизомни текшириш марказий комиссияси томонидан қабул қилинган.
Изоҳ (0)