Украина президенти Пётр Порошенко чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Миллий гвардияда ҳарбий хизмат ўташига рухсат берувчи қонунни имзолади, дея хабар бермоқда Meduza.
Ҳужжат Украина фуқароси бўлмаганларга шартнома бўйича мамлакат қуролли кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларда хизматни ўташга рухсат беради. Қонунга мувофиқ, уларга ҳарбий унвонлар ва ижтимоий ҳимоя тақдим этилиши мумкин.
Украина парламенти хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат қуролли кучларида ҳарбий хизматни ўташини тартибга солувчи ўзгартиришларни октябрь ойида қабул қилган эди.
Изоҳ (0)