АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти ҳарбий тўнтариш уюштириш ва Башар Асадни президент лавозимидан ағдаришга қодир одамларни топмоқчи бўлиб, бир неча йиллар давомида Сурия режими вакиллари билан алоқани сақлаб турган. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмурияти ва Араб мамлакатларидаги манбаларига таяниб, The Wall Street Journal хабар берди, деб ёзади Meduza.
Сурияда ҳарбий тўнтариш ташкил қилиш варианти, нашр ҳамсуҳбатларидан бири айтишича, 2011 йилда, Сурияда Асад режимига қарши норозилик акциялари бошланганида бошқа вариантлар билан бирга кўриб чиқилган.
Америка ва Сурия ҳукумати ўртасидаги алоқалар Асад тарафдорлари ва душманлари ўртасидаги низо фуқаролар урушига айланиб кетганидан кейин ҳам давом этган. Дамашқ билан Вашингтон воситачилар — Россия ва Эрон орқали алоқа қилган.
Нашр манбалари айтишича, Асад Вашингтонни террорчиликка қарши кураш учун кучларни бирлаштириш зарурлигига кўндирмоқчи бўлиб, АҚШ президенти маъмурияти билан боғланишга кўп бора ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)