Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Анқара Сурия осмонида уриб туширилган Су-24 самолёти учун Москвадан узр сўраши зарур деб ҳисоблайди. Бу ҳақда президент йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Туркия кечирим сўраши керак, деб ўйлайман. Баъзан бардош бериш зарур. Бу ҳар иккала мамлакат учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан фойдасиз», — деди у.
Қирғизистон етакчиси сўзларига кўра, «ҳаттоки, самолёт Туркия ҳудудига, улар айтаётганидек, 17 сонияга кириб келган бўлса ҳам» нотўғри қарор қабул қилинган. «Шу 17 сония ичида 20 йилдан зиёд вақт давомида қурилган ўзаро алоқаларни ракеталар билан уришди», — деди Атамбаев.
Изоҳ (0)