Учта мусулмон мамлакатида Янги йилни нишонлаш тақиқланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бруней, Тожикистон ва Сомалида янги йилнинг кириб келиши байрам сифатида нишонланмайди.
Брунейда энди Янги йилни нишонлаганлик учун 5 йилга қамалиш мумкин. Тожикистон таълим вазирлиги арча безаш ва Янги йил кириб келишини мушакбозлик билан кутиб олишни тақиқлади.
Сомалида эса Янги йилни у насронийлар байрами бўлгани учун ман этишди. Насронийлар Янги йилни фақат ўз уйида нишонлаши мумкин.
Изоҳ (0)