Ердаги кучли магнит бўрони давом этмоқда. Бу ҳақда Россия гелиогеофизик хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Бўронга Қуёшда 16 декабрь куни рўй берган чақнашларда ҳосил бўлган коронал масса ташланмалари юзага келтирган Қуёш шамоли оқимлари сабаб бўлган. Шу билан бирга, мутахассислар бўроннинг шиддати тобора пасаяётганини билдирмоқда.
21 декабрь, душанба куни геомагнит майдони беқарор, 22 декабрь, сешанба куни эса осойишта бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)